"Агар Ливан ҳукумати “Ҳизбуллоҳ”ни назорат қилмаса, Литани дарёси жанубидаги ва ҳатто Заҳрони дарёси жанубидаги ҳудуд Исроил давлати учун “хавфсизлик зонаси”га айланиши керак. Электр энергиясини ўчириш, инфратузилмани йўқ қилиш ва уларга аниқ тушунтириш зарур: агар терроризм содир этилса, бундан ўзингиз азоб чекасиз. Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШ президенти Доналд Трампнинг столини уриб, унга Ливандаги урушга қайтаётганимизни маълум қилиши вақти келди", — деди Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир.
Молия вазири Бецалел Смотрич эса “Ҳизбуллоҳ”нинг “дронлар таҳдидига” чек қўйиш зарурлигини айтди.
"Шу ҳафта мен тахминан 2 миллиард исроил шекели (деярли 693 минг доллар) миқдоридаги махсус бюджетни тасдиқладим. Ҳар бир дрон зарбасига жавобан Байрутдаги ўнта бино қулаши ва ҳар қандай жиддий таҳдидга қатъий жавоб берилиши шарт", — деди Смотрич ва бу маблағ мудофаа тизимига оптимал даражада тайёргарлик кўриш имконини беришини таъкидлаб ўтди.