Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаняху ҳукуматига ишонмайди

Исроилликларнинг 64 фоизи Нетаняху ҳукуматига ишонмайди

Исроилликларнинг камида 64 фоизи Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху кабинетига ишонмаслигини айтди.

Бу ҳақда Исроилнинг 12-каналида ўтказилган сўров натижаларига асосланиб, "ТАСС" хабар бермоқда.

Респондентларнинг яна 30 фоизи мамлакат ҳукуматининг амалдаги таркибига ҳали ҳам ишонишларини билдиришган.

Унга кўра, респондентларнинг 79 фоизи 2023 йил 7-октабрда Фаластиннинг Ҳамас радикал ҳаракатининг мамлакатга бостириб кириши чоғида Исроил сиёсий ва ҳарбий раҳбариятининг хатоларини текшириш бўйича давлат комиссияси тузилишини ҳам қўллаб-қувватлаган. Респондентларнинг атиги 8 фоизи бундай текширувга қарши эканлигини, 13 фоизи эса бир қарорга келмаганини билдирган.

Бундан ташқари, улардан Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишув тузиш бўйича қарашлари ҳақида сўралган: 54 фоизи келишувни қўллаб-қувватлашини айтган, яна 24 фоизи эса бундай келишувга қарши чиққан.

Киритилди: Бугун 10:42. Ўқилди: 394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!