Бугун 23 июль, 2019 йил, сешанба

O'ZB

Исроилликлар исталган iPhone ва Android-смартфон ҳимоясини бузувчи қурилма яратишди

Исроилликлар исталган iPhone ва Android-смартфон ҳимоясини бузувчи қурилма яратишди

Apple ўз маҳсулотларининг ҳимоясига жиддий қарайди, айниқса, айфонлар муҳофазаси компаниянинг нуфузи учун ўта аҳамиятлидир. Бироқ Cellebrite компанияси уларнинг ҳам ҳимоясини бузиб кеирадиган гаджет ярата олди.

Исроилнинг ушбу компанияси уяли телефонлар ва бошқа турдаги мобил қурилмалардан маълумотлар олиш, узатиш ва таҳлил этишга ихтисослашган. Унинг янги гаджети Universal Forensic Extraction Device (UFED) деб номланади. Ушбу девайс исталган iPhone ва Android-смартфоннинг ҳимоясини четлаб ўтиб, блокдан чиқара олади.

Дастурчиларнинг таъкидлашича, UFED купертинолик корпорациянинг iOS 7 дан то iOS 12.3 гача талқинида ишловчи ҳар қандай айфонининг ҳимоясини бузишга қодир. Унда қўлланган технология смартфондаги «чет иловалар маълумотларига, мессенжерлардаги ёзишмаларга, электрон почтадаги хатлар ва тиркама файлларга, масофадаги контентга ва кўплаб бошқа нарсаларга» кириш имконини беради.

UFED ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идоралар, махсус хизматлар, ҳарбийлар учун асқотиши мумкин. Айтиш керакки, 2016 йили Сан-Бернардинода террорчилик ҳужумини уюштирган Саид Фаррухнинг iPhone’ини блокдан чиқаришда АҚШ Федерал қидирув бюросига айни шу Cellebrite компанияси ёрдам берган.

Киритилди: 06:00 18.06.2019. Ўқилди: 498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!