БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси вакилининг сўзларига кўра, Исроил ҳарбийларининг эвакуация бўйича янги буйруқлари Ливан жанубидаги 20 та қишлоқ аҳолисига тегишли.
"Одамлар эвакуация қилиш учун бу чақириқларга қулоқ солмоқда ва деярли ҳеч нарсасиз қочишмоқда", деди Рема Жамус Имсейс.
Ливан расмийларига кўра, ЦАХАЛ Ҳизбуллоҳ нишонларига ҳужум қилишда давом этаётган бир йил давомида 2,3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 1,2 миллиондан ортиқ киши уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Талофатларнинг аксарияти 2024 йил сентябр ойи охирида, Исроил ҳарбийлари Ливан ҳудудида “чекланган ҳарбий ҳаракатлар” бошлаган пайтда содир бўлган.