Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги биринчи музокаралар ижобий руҳда якунланди — Reuters

 Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги биринчи музокаралар ижобий руҳда якунланди — Reuters

Агентликнинг хабар беришича, 6 октябр куни Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш бўйича Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги биринчи музокаралар воситачилар орқали ўтказилди.

"Томонлар музокараларда 29 сентябрда АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти томонидан таклиф қилинган 20 банддан иборат тинчлик режасини муҳокама қилмоқда. Ушбу режа ҲАМАС томонидан ушлаб турилган барча исроиллик асирларни озод қилиш ва Исроил армиясининг Ғазо секторидан босқичма-босқич чиқиб кетишини назарда тутади. Шунингдек, Исроил умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 250 нафар фаластинликни озод қилиши керак", дея ёзмоқда Reuters.

Биринчи музокаралар босқичи "ижобий муҳитда" якунланганини DPA ва AFP агентликлари ҳам тасдиқлади. Томонлар музокараларни 7 октябрда давом эттириши кутилмоқда.

Киритилди: 16:22 07.10.2025. Ўқилди: 822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!