Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Исроил озод қилган маҳбуслар вайрон бўлган Ғазога қайтди

Исроил озод қилган маҳбуслар вайрон бўлган Ғазога қайтди

Ғарбий соҳил ва Ғаза секторига Трамп режаси доирасида озод қилинган террористлар билан тўла биринчи автобуслар етиб келди. Озод қилинган фаластинликлар бўлган автобуслар икки манзилга йўл олди: Ғарбий соҳилдаги Рамалла ва деярли тўлиқ вайрон бўлган Ғаза секторидаги Хан-Юнис шаҳарларига.

Рамаллада бу муносабат билан оммавий байрам тадбирларига рухсат берилмаган бўлса, ҲАМАС назоратидаги ҳудудда эса автобусларнинг кузатилиши куч намоишига айланди. ҲАМАС одамларни оммавий тўпланишига йўл қўйди ва озод этилган маҳбусларнинг қайтиши муносабати билан байрамона маросим ўтказишни режалаштирмоқда.

📌 Жами бўлиб, Исроил террористик ҳужумлар ёки бошқа оғир жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 250 нафарча маҳбусни, шунингдек, Ғазодаги уруш пайтида қўлга олинган тахминан 1700 фаластинликни озод этишга рози бўлган.

Киритилди: 16:40 14.10.2025. Ўқилди: 957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!