Ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирганига қарамасдан, бир Ғазо фуқароси Исроил кучлари томонидан ўлдирилган.
Бу ҳақда Фаластин телевидениеси хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса эксклавнинг жанубида жойлашган Хон Юнус шаҳарчасида содир бўлган.
9 октябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар вақтида Исроил ва ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш режасининг биринчи босқичини маъқуллаганини маълум қилган эди.
Исроил ҳукумати розилиги билан келишув 10 октябрь куни кучга кирди.