Исроил бош вазири Нетаняху огоҳлантиришича, яқин кунларда ҲАМАСни бутунлай мағлуб этиш учун кенг кўламли ҳужумга тайёрланаётган Исроил ҳарбийлари Ғазонинг 2,3 миллион аҳолисининг ярми ҳудудни тарк этишини кутмоқда.
ЖССТ расмийси таъкидлашича, Исроилнинг Ғазо блокадаси ва оммавий очарчилик давом этса, озиқ-овқатсиз қолган фаластинлик болаларнинг "бутун авлоди" доимий зарар кўради.
Исроил кучлари Хон Юнусдаги Носир касалхонасини бомбардимон қилиши натижасида икки киши, жумладан журналист Ҳасан Эслаиҳ ҳалок бўлди, бошқа беморлар ва ходимлар ярадор бўлди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Исроилнинг Ғазога қарши уруши оқибатида камида 52 908 фаластинлик ҳалок бўлди, 119 721 нафари яраланди. Ҳукумат матбуот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳалок бўлгани тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етганини маълум қилди.