Исроил ҳарбийлари бир йил давомида содир этилган геноцидлар ҳақида гапирадиган танқидий овозларни ёқтирмайди.
Ҳозирда биз бу инсон ҳуқуқлари бузилишини ҳужжатлаштирган тинч аҳоли ва журналистларга нисбатан қасддан қилинган ҳаракатларни кўпроқ кўряпмиз.
Ал-Жазира оператори нишонга олинди. Унинг аҳволи оғир.
Бошқа бир ҳамкасби чодирда ухлаб ётганида иккита учар шрапнел парчаси билан урилди.
Шрапнел унинг бош суягини тешиб, кучли қон кетишига сабаб бўлди.
Маҳаллий телеканаллардан бирида ишлайдиган журналист квадрокоптер омонидан ўлдирилган.
Ал-Жазира Исроилнинг Ғазода журналистларга қилган сўнгги ҳужумини қоралади.
«Журналистларни қасддан нишонга олиш уруш зоналарида матбуот ва гуманитар ходимларни ҳимоя қилувчи халқаро қонунларнинг қўпол равишда бузилишидир», дейилади баёнотда.
«Ал-Жазира зудлик билан халқаро ҳамжамиятни Ғазодаги журналистлар ва тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун зудлик билан чора кўришга ва Исроил ишғол кучларини журналистларга қарши такрорий жиноятлари учун жавобгарликка тортишга чақиради».