Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил иқтисодиёти учун умидсизлик прогнози

Исроил иқтисодиёти учун умидсизлик прогнози

Moody’s халқаро рейтинг агентлиги салбий прогнозни сақлаб қолган ҳолда Исроилнинг кредит рейтингини бирданига икки босқичга – А2 дан Баа1 га туширишга қарор қилди. Бу мамлакат тарихидаги энг паст кўрсаткичдир.

Шундай қилиб, рейтингнинг анъанавий А1 дан ҳозирги Баа1 га тушиши бор-йўғи 8 ойда - 2024 йилнинг февралидан сентябрига қадар содир бўлди.

Ушбу пасайишнинг асосий сабаби, Moody’s агентлиги хабар беришича, геосиёсий хавфнинг сезиларли даражада ошиши бўлиб, бу Исроилнинг қисқа ва узоқ муддатда кредит қобилиятига салбий таъсир кўрсатди.

Сўнгги кунларда Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги можаронинг шиддати сезиларли даражада ошди ва Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш истиқболлари камайди. Шу билан бирга, геосиёсий хавфлар билан бирга ички сиёсий хавфлар ҳам ортди.

Узоқ муддатли истиқболда Исроил иқтисодиёти ҳарбий можаро туфайли илгари ўйланганидан ҳам жиддийроқ заифлашиши кутилмоқда.

Мутахассислар энди аввалги можаролардаги каби тез ва кучли иқтисодий тикланишни кутмайдилар.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил октабр ойида Moody’s Исроилнинг А1 суверен кредит рейтингини пасайтириш имконияти билан қайта кўриб чиқишга қўйган эди.

2024 йил февраль ойида Moody’s аллақачон мамлакат рейтингини А1 дан А2 га туширган эди.

Киритилди: 12:31 03.10.2024. Ўқилди: 3069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!