Исроил қўшинларининг блокададаги Ғазо секторида охирги 24 соат ичида амалга оширган ҳаракатлари натижасида камида 55 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
Фаластин анклавининг соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Ғазо секторида 55 киши ҳалок бўлган, 166 киши жароҳатланган. Соғлиқни сақлаш департаменти, шунингдек, Исроил тажовузи қурбонларининг умумий сони 42 065 нафарга етганини, ҳозирда 97 886 фаластинлик жабрланганини маълум қилди.