Қамал остидаги Ғазо секторида Исроил ҳужуми оқибатида беш фаластинлик, жумладан, АҚШда жойлашган World Central Kitchen (WCK) нотижорат ташкилотининг уч ходими ҳалок бўлди.
Касалхонадаги манбаларга кўра, Исроил армияси эксклав жанубидаги Хон Юнус шаҳридаги Салаҳаддин проспекти бўйлаб ҳаракатланаётган автомобилга зарба берган. Ҳужум натижасида World Central Kitchen компаниясининг 3 нафар фаластинлик ходими ҳалок бўлди.
Гувоҳларнинг хабар беришича, Исроил ҳаво ҳужуми кенг кўламли вайронагарчиликларга сабаб бўлган. Ҳужум оқибатида ҳалок бўлган яна икки киши ўша пайтда ўтиб кетаётган фаластинликлардир.
8 август куни World Central Kitchen ўз ходими фаластинлик Надия Саллоутнинг Ғазо сектори марказидаги Дайр ал-Бала шаҳри яқинида ўлдирилгани ҳақида хабар берди.
1 апрель куни Исроилнинг Дайр ал-Балоҳдаги ҳужуми натижасида World Central Kitchenнинг яна 7 нафар ходими ҳалок бўлди. Ташкилотнинг аниқлик киритишича, ҳалок бўлганлар Австралия, Польша, Буюк Британия, АҚШ-Канада ва Фаластиндан бўлган.
World Central Kitchen, ҳужум пайтида бригаданинг ташкилот логотипи туширилган иккита зирҳли машина ичида бўлганига эътибор қаратди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ходими Ясмина Гуэрда 2023 йил 7 октябрдан буён Ғазо секторида 200дан ортиқ инсонпарварлик ишчилари ҳалок бўлганини маълум қилган эди.