Урушнинг юмшаганидан дарак бўлмай туриб, Ливандаги БМТ тинчликпарвар кучлари «ҳалокатли» минтақавий можаро бошланишидан огоҳлантирди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг UNIFIL тинчликпарвар миссияси матбуот котиби Андреа Тененти Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши ҳужумлари тез орада «ҳамма учун ҳалокатли таъсир кўрсатадиган минтақавий можарога айланишидан» қўрқишини айтди.
«Ҳарбий ечим йўқ», дея қўшимча қилди Тененти.
Охирги кунларда Исроил кучлари Ҳизбуллоҳ билан жанг қилар экан, бир неча БМТ тинчликпарвар кучлари яраланди. Исроил мудофаа вазири Ёав Галлант эса америкалик ҳамкасбига UNIFIL қўшинларига зарар етказмаслик учун чоралар кўришда давом этишини» айтди.
Бош вазир Бенямин Нетаняху БМТ раҳбарини Ливан жанубидаги тинчликпарвар кучларни олиб ташлашга чақирди.