Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия ҳудудига зарбалар бериб, Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" ҳаракати билан боғлиқ ҳарбий объектларни нишонга олди.
Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати хабар берди.
"Бугун тонгда Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия ва Ливан ўртасидаги чегара пунктлари яқинида жойлашган ҳарбий инфратузилма объектларига разведка маълумотлари асосида зарба берди, "Ҳизбуллоҳ" Суриядан Ливанга қурол олиб ўтишда фаол фойдаланди", — дейилади баёнотда.