Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исроил армияси Сурия жанубида ҳарбий амалиётлар олиб бормоқда

Исроил армияси Сурия жанубида ҳарбий амалиётлар олиб бормоқда

Рейдларда Исроил армиясининг 210-дивизиясига қарашли 226-бригада иштирок этмоқда.

Исроил армияси Сурия жанубида икки ой давом этган ҳарбий амалиётлар ҳақида хабар берди ва бу амалиётлардан мақсад ишғол қилинган Голан тепаликларида хавфсизликни таъминлаш эканини маълум қилди.

Исроил мудофаа армияси (IDF) матбуот котиби Авихай Адрай ёзма баёнотида, армиянинг 210-дивизиясига қарашли 226-бригада Сурия жанубида ҳарбий амалиётлар олиб бораётганини билдирди.

Баёнотга кўра, Исроил армияси ўз вазифаси доирасида “кўплаб мақсадли амалиётлар ўтказган”, бу жараёнда “террорчилик фаолиятида гумон қилинган шахслар қўлга олинган” ва қурол-яроғ мусодара қилинган.

Армия бу ҳужумлар “умуман Исроил фуқаролари ва айниқса Голан тепаликлари аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилганини” таъкидлади. Бироқ, ҳалок бўлган ва яраланганлар сони ҳамда ҳужумлар ўтказилган ҳудудлар ҳақида маълумот берилмади.

Маълумот учун, Бааc режими ағдарилганидан бери Исроил Суриянинг катта ҳудудларига ҳаво зарбалари бериб келмоқда, шунингдек, мамлакат жанубидаги Қунайтра вилоятида 1974 йилги ўт очишни тўхтатиш чизиғи ичида ва ташқарисида бир вақтнинг ўзида патруллик қилиб, ҳарбий база ва постлар қурмоқда.

Киритилди: 14:25 06.10.2025. Ўқилди: 1339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!