Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Испанияда Ламин Ямалнинг келажаги бўйича хавотир билдирилди

Испанияда Ламин Ямалнинг келажаги бўйича хавотир билдирилди

Испаниялик собиқ мураббий, ҳозирда «Севилья» клуби фахрий президенти лавозимида ишлаётган Хоакин Капаррос "Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди.

Капарроснинг таъкидлашича, «Барселона»нинг 18 ёшли вингерига унинг атрофидаги муҳит салбий таъсир кўрсатмоқда.

«Ямал жуда иқтидорли, лекин унинг атрофидагилар хавотир уйғотади. Унинг шахсига жуда кўп эътибор ва матбуот анжуманлари тўғри келмоқда. Ҳақиқий юлдузлар — бир мавсум ёрқин ўйнаганлар эмас, балки 15–20 йил давомида юқори даражада қолганлардир. Ямал ўз атрофига ва қилмишларига нисбатан эҳтиёткор бўлиши керак», — дея келтиради испан нашрлари Капаррос сўзларини.

Ламин Ямалнинг «Барселона» сафидаги кўрсаткичлари: 111 ўйинда 27 гол ва 38 голли узатма.

Киритилди: 11:37 16.10.2025. Ўқилди: 868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!