Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Испания кўчаларида бошқарувчисиз автобус ишга тушди

Испания кўчаларида бошқарувчисиз автобус ишга тушди

Турли давлатларда бошқарувчисиз электр автобуслар фақат журналистлар учун кўргазма ва ёпиқ шоуларда тақдим этилаётган бир даврда, Испаниянинг Малага шаҳри бу қоидаларни четлаб ўтишга қарор қилди.

24 февраль куни ҳайдовчисиз автобус биринчи марта шаҳар кўчаларига чиқди. У портдан шаҳар марказига йўловчиларни ташишга ихтисослашган.

Тўғриси, автобус салонида ҳайдовчи бор, аммо у рамзий маънога эга ва ҳеч қандай бошқарув вазифасини бажармайди.

"Биринчи кун учун натижалар аъло. Кўриб турганингиздек, мен ҳеч нарсага тегмайман, автобус ўз-ўзидан юрмоқда. Биз тўғри чизиқ билан ҳаракат қиляпмиз, лекин тез орада бурилиш бўлади ва ишончим комилки, ҳеч қандай муаммо бўлмайди”, деди ҳайдовчи.

Автоном автобус шаҳарга сайёҳлар ва инвесторларни жалб қилиш учун Малага ҳукуматининг инновацион лойиҳасидир. Унда саёҳат қилиш бепул. Аммо олдиндан рўйхатдан ўтиш керак бўлади.

Автобус 13 мартгача фойдаланишга топширилади, шундан сўнг мутахассислар ушбу тажриба давомида олинган барча маълумотларни ўрганадилар. Кейин эса автобус яна мураккаб ва юкланган вазифалар учун йўлга чиқади.

Киритилди: 13:50 26.02.2021. Ўқилди: 871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!