Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ислом цивилизацияси маркази биносида юзага келган ёнғин ўчирилди

Ислом цивилизацияси маркази биносида юзага келган ёнғин ўчирилди

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази биносида ёнғин юзага келгани ҳақида хабар берилган эди.

Фавқулотда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 2019 йилнинг 5 декабрь куни соат 16:38да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Зарқайнар 14-берк кўчасида жойлашган Ислом цивилизацияси марказининг янги қурилаётган биносида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида воқеа жойига 10 та асосий ёнғин ўчириш автоэкипажлари ҳамда 6 та махсус ва ёрдамчи ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган.

Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга соат 16:44 етиб борган ва 16:54 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 17:06 да тўлиқ бартараф этилган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Ёнғин оқибатида қурилаётган бино ертўласида жойлашган таъмирлаш учун олиб келинган теплоизоляция (пенопласт) қурилиш материаллари 150 кв.метр майдонда ёнган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаб ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 18:13 05.12.2019. Ўқилди: 1913 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!