Бугун 14 ноябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

“Ишонганингни айтиб кел!” - деди кўчада тартибсиз савдо қилиб ўтирган аёл

“Ишонганингни айтиб кел!” - деди кўчада тартибсиз савдо қилиб ўтирган аёл

Бугунги кунда туризмни ривожлантириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Вилоятимизда ҳам бу борада самарали ишлар бажарилаётгани аниқ. Аммо бозорларимиздаги тартибсизликлар, ноқонуний савдолар кун сайин авж олмоқда. Биргина мисол: Қорасув шаҳридаги Бобур шоҳкўчаси ва Мустақиллик кўчаси кесишган чорраҳа атрофи ҳамда йўл бўйлари солиқ ва бошқа давлат тўловларидан бўйин товлаган “тадбиркорлар” билан гавжум. Бу ерда мевалар, сабзавотлару кийим-кечаккача сотиляпти. Уларнинг бирини суҳбатга тортганимизда, исми-шарифини айтмади. Ҳарчанд уринишларимизга қарамай, ўзини таништиришдан бош тортди. Ҳатто дағдаға билан “Ишонганингни айтиб кел, шу ерда савдо қиламан”, дея дўқ урди.

- Ваҳоланки, бозоримиз ичидаги расталарда бўш жойлар талайгина, - деди шаҳар деҳқон бозори бошқаруви раиси Зокиржон Маткаримов. – Тўғриси, ичкарида савдо қилиш тўғрисидаги таклифларимизга улар бефарқ қарашмоқда. Ахир, ўз маҳсулотини покиза ва саришта жойда, сифатини бузмай, харидорга пешкаш қилгани яхши эмасми?

Бу каби ҳолатларни нафақат Қорасув шаҳрида, шунингдек, барча туманлар марказлари, Андижон шаҳридаги Янги бозор, Жаҳон буюм бозорларида ҳам кузатиш мумкин. Вилоят ИИБ, прокуратура, солиқ бошқармаси, бозорлар уюшмаси ҳудудий бўлинмалари масъуллари ушбу ҳолатларга масъулият билан қарашлари зарур. Зеро, қонун ва талаблар барча учун баробар. Вилоятимизга келган меҳмонларнинг ушбу нохуш манзаралардан кўнгли хижил бўлиб, хафа бўлиб қайтмасинлар, деймиз-да!

Азаматжон ТОШМАТОВ

Manba: auz.uz

Киритилди: 07:15 19.06.2019. Ўқилди: 1851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!