Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Иқбол Мирзо: Қабул қилган қароримиз натижа бермади

Иқбол Мирзо: Қабул қилган қароримиз натижа бермади

“Кейинги пайтларда бизга келаётган мурожаатларда тўй-ҳашамлар, маърака ва маросимларни тадбирлар тартибга солиш масаласи нима учун тўхтаб қолди деган кўп саволлар келиб тушяпти”, деди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Иқбол Мирзо бугун, 14 сентябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қўшма мажлисида. “Туй хашамларни соддалаштириш буйича 2018 йилда қабул қилган қарор қабул қилганмиз, Лекин биз масъулиятни жамоатчилик, ҳудудлардаги комиссияларга юкланганмиз. Афсуски натижа бўлмади. Афсуски, бачканалик, пул сочиш, қатор-қатор машиналарда сайр қилиш ҳамон мавжуд. Тўй-ҳашамларда, оилавий тантаналарда, маърака ва маросимларда, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, исрофгарчилик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар кўзга ташланмоқда”, деди Иқбол Мирзо. “Айрим фуқаролар дабдабали тўй маросимлари ва уларни ўтказишга сарфланадиган катта харажатлар оқибатида қарзга ботмоқда ва ундан қутулиш мақсадида чет элга ишлаш учун чиқиб кетмоқда. Баъзи фуқаролар оилавий тадбирларни дабдаба билан ўтказишни қўшнилар, қариндошлар томонидан бўладиган танқидлардан, умуман олганда, ижтимоий тазйиқдан халос бўлиш воситаси сифатида тушунмоқда. 
Ваҳоланки, бундай тадбирлар яқин қариндошлар ўртасида қарздорликнинг вужудга келишига ва оқибатда кескин зиддиятларга олиб келяпти. Мана шу масалада судлашиб юрган қариндош-уруғларни кўряпмиз. 
Аксарият тўйхоналарда эса, мароисмларни ўтказиб олишда 2-3 баробар кўп ҳақ олиш ҳоллари кузатиляпти. 
Иқбол Мирзога кўра, оилавий тадбирларни тартибга солиш керак. Туй хашамлар мурожаатларда тўй-ҳашамлар, маърака ва маросимларни тадбирлар тартибга солиш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланди. Бу борада Низом тасдиқланиши кутиляпти. Низом 5 боб, 22 банддан иборат бўлади.

Киритилди: 13:50 16.09.2019. Ўқилди: 4151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!