Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Инсоният тарихида энг иссиқ об-ҳаво рекорди қайд этилди

Инсоният тарихида энг иссиқ об-ҳаво рекорди қайд этилди

БМТнинг бутун дунё метеорология ташкилоти томонидан хабар қилинишича, 2019 йил энг иссиқ йиллардан бири бўлади. 2015 йилдан то 2019 йилга қадар бўлган беш йиллик муддат эса об-ҳаво ўзгаришлари кузатилган йиллар давомида энг жазирамаси бўлади.

Ҳозирча Европадаги меъёрдан ортиқ иссиқ об-ҳавонинг сабаби иқлим ўзгариши билан боғлиқлиги ҳақида гапиришга эрта. Аммо минтақада 40 градусдан юқори об-ҳаво кузатилиши ҳолатлари йил ўтгани сари кўпроқ бўлиши айтилмоқда.

2019 йилда Европада рўй бераётган жазираманинг сабаби юқори босимга эга икки ҳудуд билан боғлиқ. Гренландия яқинидаги ва шимоли-марказий Европадаги юқори босимли ҳудудлар об-ҳавони совутиши лозим бўлган циклонни тўсиб қолмоқда. Аксинча, Испания ва Африка чўлларидан Европага иссиқ ҳаво кириб келмоқда. 

Олимлар бундай об-ҳаво юзлаб ва ҳатто минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлишидан ҳавотир олмоқда. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига қараганда 2003 йилги жазирамада Европада 70 минг одам вафот этган. Ўтган йилнинг ёзида эса Германияда камида 1000 киши вафот этгани айтилмоқда.

Киритилди: 05:02 29.06.2019. Ўқилди: 2944 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!