Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Инсоният ҳеч қачон коронавирусга қарши вакцина ярата олмаслиги мумкин. Чунки...

Инсоният ҳеч қачон коронавирусга қарши вакцина ярата олмаслиги мумкин. Чунки...

Буюк Британия ҳукуматининг бош илмий маслаҳатчиси Патрик Валланcнинг айтишича, инсоният ҳеч қачон коронавирус вакцинасини ярата олмаслиги мумкин. У, Буюк Британияда ўтказилган коронавирус бўйича брифингда вакцина ишлаб чиқиш «жуда қийин иш» эканлигини таъкидлаган.

“Мен айтишим мумкинки, ҳозиргача жуда катта ютуқларга эришилди ва дунёда бир қатор вакцинация дастурлари ривожланмоқда. Ҳозирча ҳаммаси яхши. Менимча, вакцина яратиш эҳтимоли олдингидан бироз каттароқ. Аммо, биз бирорта вакцина яратилмагунча уни ярата оламизми ёки йўқ, буни билмаймиз” дейди Валланс.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда АҚШ, Хитой, Буюк Британия ва бошқа мамлакатлардаги олимлар коронавирусга қарши вакциналар ва вирус билан касалланганларни самарали даволашни таъминлайдиган дори-дармонларни яратиш устида иш олиб бормоқда ҳамда уларга катта миқдорда маблағлар сарфланмоқда.

Киритилди: 18:08 14.05.2020. Ўқилди: 7085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!