Индонезиянинг Шимолий Суматра провинциясида сел ва кўчки оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлган. Айни пайт қутқарувчилар лойга ботган микроавтобус йўловчиларини қидирмоқда. Бу ҳақда "Arab news" ёзган.
Табиий офатларни бошқариш агентлиги маълум қилишича, вилоятда ўтган ҳафтадан бери давом этаётган кучли ёмғир тўрт ҳудудда тошқин ва кўчкига сабаб бўлган. Чоршанба куни Деҳлининг Серданг қишлоғида содир бўлган кўчки оқибатида етти киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳатланди, дейди полиция вакили Ҳоди Ваҳюдий "Reuters" агентлигига.
Қутқарувчилар йўқолганларни, жумладан табиий офат туфайли кичик автобус ёки бошқа транспорт воситаларида вайрон бўлган вилоятлараро йўлда қолиб кетганларни қидирмоқда. Жароҳатланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ. Бошқа ҳудудларда дам олиш кунлари бошланган қидирув давомида 20 кишининг жасади топилди. Икки киши ҳамон қидирилмоқда.
"Асосий эътиборни бедарак йўқолганларни топиш ва кўчкидан зарар кўрган йўлларни тозалашга қаратяпмиз", деди Ҳодий ва эксковаторлар ишга туширилганини қўшимча қилди. Кўчки ва сув тошқини уй, масжид ва шолизорларга зарар етказган.
Кучли ёмғир ортидан вилоят маркази Меданда ҳам тошқин ҳосил бўлиб, айрим сайлов участкаларида минтақавий овоз бериш жараёни кечиктирилди. Индонезияда 2024 йил охиригача экстремал об-ҳаво кузатилиши кутиляпти, чунки Ал-Нинё феномени тропик архипелагида ёғингарчиликни кўпайтиради, дея огоҳлантирмоқда мамлакат об-ҳаво агентлиги.