Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Индонезиядаги аэропортга номаълум жисм қулаб тушди

Индонезиядаги аэропортга номаълум жисм қулаб тушди

Бугун Семаранг шаҳридаги Аҳмад Яни номидаги халқаро аэропортга улкан ҳаво шарига ўхшаш “баландлиги 4,7 метр, диаметри 95 сантиметр”га эга бўлган яна бир сирли объект қулади.

Маълум бўлишича, ушбу жисм пластикдан ясалган бўлиб, ёнилғини маҳкам бўғлаш учун мўлжалланган симли таянчга эга экани ва қийинчиликсиз ҳавога кўтарилиши мумкинлиги аниқланди.

Индонезия авиакомпанияси AirNav ушбу шар билан тўқнашиш хавфи тўғрисида учувчиларни огоҳлантирган. Шунингдек, авиакомпания ижтимоий тармоқлар орқали ҳар хил турдаги учар қурилмаларнинг хавфи ва қоидабузарларга нисбатан тегишли жазо чоралари мавжудлиги ҳақида ҳам эслатиб ўтган.

Қизиғи шундаки, бу ҳолат биринчиси эмас. Кеча, 24 май куни ҳам Индонезиянинг Сраген туманидаги Давунг қишлоғи осмонида пайдо бўлган катта фонарга ўхшаш номаълум жисм ерга қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 21:12 25.05.2020. Ўқилди: 5889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!