Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Индонезия сайловларга аралашгани учун уч Франция фуқаросини депортация қилди

Индонезия сайловларга аралашгани учун уч Франция фуқаросини депортация қилди

Индонезиянинг Ачех провинцияси иммиграция идоралари уч нафар француз фуқаросини минтақа регенти лавозимига номзоднинг сиёсий кампаниясига алоқадорликда айбланиб, депортация қилди.

Бу ҳақда Jakarta Globe портали хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, 8 октябрь куни Франциянинг уч фуқароси иммиграция идоралари томонидан қўлга олинган, сўнгра депортация қилинган.

"Уч эркак сиёсий кампанияда қатнашиб, виза режими шартларини бузди", — дейилади порталда.

Французлар томонидан қўллаб-қувватланаётган номзоднинг номи расмийлар томонидан айтилмаган бўлса-да, нашрнинг аниқлик киритишича, Франция фуқаролари дастлаб Асехга маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан, жумладан сиёсатчи Саид Сани бошқарадиган кооперативдан пачули ёғини сотиб олиш учун борган.

Ҳозирда у Гайо-Лус туманида регентлик лавозимига номзод.

Французларнинг охирги ташрифи Саид Сани билан савдо шартномасини тузишга қаратилган эди. Бироқ уларнинг келиши маҳаллий сайловолди ташвиқоти мавсумига тўғри келиб, уларнинг фаолияти юзасидан хавотир уйғотди.

Киритилди: 11:16 14.10.2024. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!