Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Индонезия кемаси Жанубий Сулавесида чўкиб кетган

Индонезия кемаси Жанубий Сулавесида чўкиб кетган

Маҳаллий ANTARA ахборот агентлигининг маълум қилишича, Индонезия соҳилида кема ҳалокатга учраган.

17 киши қутқариб олинган, 43 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Хабарда айтилишича, бортида 60 нафар йўловчи ҳамда юк бўлган KM Ladang Pratiwi кемаси 25 май куни Жанубий Сулавеси пойтахти Макасара шаҳри портидан мамлакат ҳудудида жойлашган оролларнинг бирига сузиб кетган. Ҳукумат ҳалокат чақириғини 26 майда олган, бироқ жўнатилган қутқарувчилар воқеа жойига 27 май куни тонгда етиб борган. Қутқарувчилар фақат 17 кишини қутқара олгани айтилмоқда.

Бошқа нашрлар, жумладан, Kompas ва Tempo тарқатган хабарда айтилишича, кемада 50 киши бўлиши мумкин ва ҳозирда 26 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Киритилди: 11:56 29.05.2022. Ўқилди: 2489 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!