Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Имконият берилди, лекин… (фото)

Имконият берилди, лекин… (фото)

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона вилояти Бувайда тумани бўлими тезкор ходимлари томонидан 30.01.2019 йил куни электр энергиядан фойдаланишнинг қонунийлиги ҳамда тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилган.

Аниқланишича, фуқаро Э.И. Бувайда туманидаги ўзига тегишли бўлган умумий овқатлариш маскани, яъни Ошхона да умумий фойдаланишдаги электр тармоғига туман электр таъминоти корхонаси билан шартнома имзоламасдан, электр хисоблагични ўзбошимчалик билан ўрнатган холда, ноқонуний равишда уланиб, фойдаланиб келиши натижасида давлат манфаатларига жами 71.278.038 сўм анча миқдорда зарар етказган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари жараёнида 02.02.2019 йилда Э.И.га ЖКнинг 185(2)-моддаси мазмун моҳияти тушунтирилиб, ЖКнинг 185(2)-моддаси 6-қисмида назарда тутилган Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агарда у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қопласа, жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги кўрсатилганлиги, зарарни тўлиқ қопламаса, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, мазкур жиноят иши бўйича иш юритиш умумий тартибда давом эттирилиши мумкинлиги тушунтирилиб, бу ҳақда баённома тузилган ва 15.02.2019 йил куни фуқаро Э.И. томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги учун давлат манфаатларига етказилган 71.278.038 сўмни тўлиқ қоплаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб МИБ Бувайда туман бўлими томонидан фуқаро Э.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185 (2)-моддаси 2-қисми билан тўпланган ҳужжатлар ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 8-бандига асосан уни айблилик тўғрисидаги масаласини ҳал қилмай туриб, жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

 

Киритилди: 13:44 18.02.2019. Ўқилди: 2174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!