Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Илон Маскни "синдирмоқчи" бўлган рақиб лавозимидан кетди

Илон Маскни "синдирмоқчи" бўлган рақиб лавозимидан кетди

Aвтоулов ишлаб чиқарувчи Nikola компанияси асосчиси Тревор Милтон ижрочи раис бўлиб ишлаган компания директорлар кенгашини тарк этди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилган.

Милтоннинг ўзи истеъфога чиқиш истаги ҳақида эълон қилди ва унинг ўрнига General Motors собиқ раисининг ўринбосари ва Nikola директорлар кенгаши аъзоси Стивен Гирский тайинланди. Компания AҚШ назорат органлари томонидан текширувлар мавзусига айланганидан бир неча кун ўтгач, Милтон ўз лавозимидан кетди.

Илон Маскнинг "Тесла"сининг асосий рақобатчилардан бири бўлган Nikola илгари фирибгарликда айбланган эди. Компания аслида ўз электромобилларини яратмаяпти, Nikola потенциал харидорлар ва инвесторларни чалғитмоқда деб гумон қилинган.

Ушбу маълумотлар Hindenburg Research компанияси томонидан эълон қилинган ҳисоботда келтирилган. "Тревор Милтон фирибгарликни 20 миллиард долларлик жамоатчилик компаниясига айлантирди ва Теслани ортда қолдириш учун беҳуда ҳаракатларда баъзи етакчи автоуловлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди", дейилади ҳужжатда.

Милтон истеъфога чиқишини эълон қилгандан сўнг, Твиттерда "ёмон ниятли одамлар" томонидан унга қарши қўйилган "ёлғон айбловлардан ўзини ҳимоя қилиш ниятида" эканлигини ёзди. 

Киритилди: 16:59 21.09.2020. Ўқилди: 2362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!