Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Илон Маск яна дунёнинг энг бой одами мақомини йўқотди

Илон Маск яна дунёнинг энг бой одами мақомини йўқотди

Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск Bloomberg талқини бўйича дунёнинг энг бой одами мақомини йўқотди. Tesla акциялари нархи пасайиши натижасида унинг бойлиги 15,2 млрд долларга камайиб, 183 млрд долларга тушиб қолди.

Tesla акциялари нархи 8,6 фоизга арзонлади, бу сентябрдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич, деб ёзади Bloomberg. Нарх тушиши Маскнинг твиттерда ёзган изоҳи билан ҳам боғлиқ. Бизнесмен биткойн ва Ethereum курси «ростдан ҳам юқоридек кўринмоқда» деб ёзганди.

Маск бу изоҳни Tesla криптовалютага 1,5 млрд доллар инвестиция киритгани тўғрисида хабар қилганидан икки ҳафта ўтгач ёзди. Маск 19 февраль куни компаниянинг биткойнга пул тикишини ақлсизлик деб атади. 

Tesla акциялари нархи пасайгач, Маск дунёнинг энг бой одамлари рейтингида иккинчи ўринга тушиб қолди. Уни бойлиги 186 млрд долларга тенг бўлган Amazon асосчиси Жефф Безос қувиб ўтди. 

Киритилди: 19:35 23.02.2021. Ўқилди: 1999 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!