Илон Маск сотиб олгач, Twitter'нинг баҳоси 4 бараварга тушди. Бу ҳақда TechCrunch хабар берди.
Дунёдаги энг йирик инвестиция холдингларидан бири бўлган Американинг Fidelity компанияси ўзининг Х компаниясидаги (собиқ Twitter) улушини 4,19 миллион долларга баҳолади.
Компания дастлаб Х'га 19,66 миллион доллар сармоя киритган эди. Яъни, Fidelity маълумотларига кўра, унинг улуши қиймати 4,6 баробарга ёки 78 фоизга камайди.
"Бу Fidelity ҳозирда Х'нинг қийматини тахминан 9,4 миллиард долларга баҳолаётганини англатади", деб ёзади TechCrunch (унинг маълумотларига кўра, Fidelity платформанинг қиймати 44 миллиард долларга баҳоланганида Х'га сармоя киритган).