Илон Маскнинг фикрича, SpaceX Super Heavy ракетаси учун Raptor двигателларини ишлаб чиқаришни тезлаштира олмаса, банкрот бўлиши мумкин.
"Raptor двигателининг инқирози бир неча ҳафта олдингидан кўра ёмонроқ", — деди Маск компания ходимларига йўллаган мактубида.
SpaceX раҳбарининг сўзларига кўра, компанияда ракета двигателлларини ишлаб чиқариш тезлиги билан боғлиқ вазиятни ҳалокатли деб баҳолаш мумкин.