Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Илҳом Алиев: "Озарбайжон бешта минтақани озод қилди"

Илҳом Алиев: "Озарбайжон бешта минтақани озод қилди"

Озарбайжон президенти Илҳом Aлиевнинг айтишича, Озарбайжон қуролли кучлари Тоғли Қорабоғ атрофидаги бешта минтақани ўз назоратига олган. Бу ҳақда у Германиянинг ARD телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон азалдан "босиб олинган Озарбайжон ҳудудларини босқичма-босқич озод қилишни" назарда тутадиган "асосий принциплар" номли тинчлик режасига содиқ бўлган.

“Биринчи босқичда бешта, иккинчи босқичда иккита туман кўзда тутилган. Aммо бугунги кунда айтиш мумкинки, ушбу бешта минтақанинг барчаси ишғолдан озод қилинди", – дея таъкидлади Озарбайжон раҳбари.

27 сентябрь куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Aрманистон қуролли кучларининг "Қорабоғдаги алоқа чизиғидаги аҳоли пунктларини ўққа тутган" ҳаракатларига жавобан "қарши ҳужум операцияси" бошланганини эълон қилди.

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасида аҳоли пунктлари, жумладан, пойтахт Степанакерт артиллериядан ўққа тутилганлиги ҳақида хабар берилганди.

Ҳарбий ҳаракатлар натижасида ҳар икки томонда ҳам фуқаролар ва ҳарбийлар талофат кўрмоқда. Қорабоғ ва Aрманистонда ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик эълон қилинган. Озарбайжонда қисман сафарбарлик эълон қилинди, айрим шаҳарларда ҳарбий ҳолат жорий этилди.

Киритилди: 16:11 31.10.2020. Ўқилди: 2890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!