Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Икки йигитни “самосуд” қилиб уларнинг бирини “узр, дада” дейишга мажбур қилган муштумзўр топилди (+фото, видео)

Икки йигитни “самосуд” қилиб уларнинг бирини “узр, дада” дейишга мажбур қилган муштумзўр топилди (+фото, видео)

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда икки йигит дўппосланиб, “самосуд” қилинган видеолавҳа тарқалган эди. Шундан сўнг ИИВ муштумзўрларни қидиришга тушди.

ИИВнинг хабар беришича муштумзўрларнинг сони тўртта бўлган ва уларнинг бири ушланган ҳамда сурати эълон қилинган.

Маълум бўлишича 2001 йилда туғилган С.П. ўзининг уч нафар шериги билан аввал юзага келган келишмовчилик учун Ш.Ф. ва Ш.Т.ларни уриб, тепкилаб ташлаган. Хатто уларнинг бири жабрланувчига “узр дада ” деб айтишга мажбур қилган.

Воқеа юзасидан С.П. чин кўнгилдан пушаймон эканини айтиб воқеа аллақачон маҳалла раислари ва томонларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинган. Томонларнинг бир-бирига даъвоси йўқлиги маълум қилинган.

Воқеа 2018 йил март ойида Ангрен шаҳрида содир бўлган.
 

Икки йигитни “самосуд” қилиб уларнинг бирини “узр дада” дейишга мажбур қилган муштумзўр топилди (+фото, видео)

Киритилди: 09:45 14.12.2019. Ўқилди: 6162 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!