Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ижтимоий тармоқларни бир соатга блоклаш қанчага тушади?

Ижтимоий тармоқларни бир соатга блоклаш қанчага тушади?

Интернет нашрлар орқали ёлғон (фейк) ахборотларнинг тарқалиши муаммоси Марказий Осиёнинг барча давлатлари учун бегона эмас. 

Мазкур масала Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида ўтган Марказий Осиё оммавий ахборот воситаларининг XXI минтақавий “Рақамли трансформациялар шароитида оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва фикрлар хилма-хиллиги” номли халқаро конференцияда ҳам ўртага ташланди.

Қозоғистонлик медиа-мутахассис Бота Аязбаеванинг далолат беришича, мамлакатда ижтимоий тармоқларни бир соатга блоклаб қўйиш 7 миллиард АҚШ долларига тушиши ҳақида янглиш маълумот тарқалган. Кейинчалик эса аслида 7 миллиард доллар ижтимоий тармоқларни эмас, бутунлай интернетни бир соатга ўчиришнинг зарар миқдори эканлиги аниқланган. Аммо, бу маълумот тўғриланиб улгурмасдан барча интернет сайтлари орқали яшин тезлигида тарқалиб бўлган. Жорий йилнинг 9 май санасида Қозоғистонда бир соат давомида WhatsApp, Telegram, Twitter, Facebook ижтимоий тармоқларига уланиш қийинлашган. Бота Аязбаеванинг сўзларига кўра, Қозоғистонда ҳам ижтимоий тармоқларда фаол фуқаролик журналистика (citizen journalizm) ривожланмоқда. Айниқса сайлов олди ва сайловлар жараёнида фуқаровий журналистика фаоллашгани яққол сезилган.

Шунингдек, жорий йил бошидан ҳозиргача Қозоғистонда 10 мингдан зиёд сайтлар блокланган. Уларнинг фақатгина 1126 таси суд қарори билан амалга оширилган. Қолган 9 мингта сайтлар бошқа давлат органлари томонидан блоклангани айтилади. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда суд қарорисиз, хавфсизлик органлари тавсияси билан ҳам сайтлар блокланиши мумкин.

Киритилди: 06:15 22.07.2019. Ўқилди: 1340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!