Давлат телерадиофонди ижтимоий тармоқдаги саҳифасига Алла Пугачёванинг 1984 йилда тақиқланган Айсберг номли клипини намойиш этди.
Ўшанда қиммат шубада гавдаланган Примадоннанинг ўзини тутиши ва ҳаракатлари ёқмаганлиги сабабли клип Ленинград телевидениеси томонидан рад этилган. Узоқ вақт бу клипнинг ўта сифатсиз ҳолатинигина топиш мумкин эди. Аммо 15 апрель Пугачёванинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан Давлат телерадиофонди ушбу клипни яхшиланган кўринишда ҳавола этди.