Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

ИИВ: Қувада сайлов қонунчилиги бузилган. Ҳолатни прокуратура ўрганмоқда

ИИВ: Қувада сайлов қонунчилиги бузилган. Ҳолатни прокуратура ўрганмоқда

22 декабрь куни Қува туманида сайловчи шахсий автомобилида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун номзоди қўйилган қариндошининг плакатларини осиб қўйиб, унга овоз беришни тарғиб қилган. Бу ҳодиса айни пайтда прокуратура томонидан ўрганилмоқда.

Бу ҳақда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Халқаро матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 53 мингга яқин ҳуқуқ-тартибот ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва жамоатчилик вакиллари, ИИВ, ФВВ ва бошқа тизим ходимлари сайловларда хавфсизликни бу ишга жалб этилган.

«Сайлов кунига қадар барча ташкилий ишлар ва хавфсизлик билан боғлиқ барча масалалар ҳал этилди. Қолаверса, муддатдан олдин овоз берган 59260 нафар фуқаронинг хавфсизлиги таъминланди», – дея Бобожоновдан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Вазирнинг сўзларига кўра, 3619 нафар озодликдан маҳрум этилган ва тергов ҳибсхоналарида  сақланаётган шахсларга сайловда қатнашиш ҳуқуқи тақдим этилган, шундан 1444 нафари жазони ўташ муассасаларида, 2275 нафари тергов ҳибсхоналарида овоз беришда қатнашмоқда. Бунинг учун 25та сайлов участкаси ташкил этилган.

Пўлат Бобожоновнинг қайд этишича, соат 11:00гача жазони ўташ муасссасалари ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётганларнинг 2800 нафари (78 фоизи) овоз бериб бўлган.

Киритилди: 14:25 22.12.2019. Ўқилди: 2609 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!