Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

ИИВ асоссиз маълумот тарқатаётганларни огоҳлантирди

ИИВ асоссиз маълумот тарқатаётганларни огоҳлантирди

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов асоссиз маълумот тарқатаётган ижтимоий тармоқ фаолларига мурожаат йўллади.

"Охирги кунларда айрим ижтимоий тармоқларда, алоҳида давлат органларининг раҳбарларини лавозимида қолиш ёки кетиш масалаларида текширилмаган ва асоссиз маълумотларни тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Албатта, ўзини ҳурматини билган ҳар қандай ижод аҳли, оммага тарқатаётган маълумотини текширилганлиги ёки хеч бўлмаганда холислиги хақида қайғуради, лекин шу билан бирга сўз эркинлигини “талтайишга” ёки “масхарабозликка” айлантиришга уринаётган фуқароларни ҳам кузатишимиз мумкин. 

Шу сабабли, айрим ижтимоий тармоқ фаолларидан оддий этика қоидаларига риоя этишларини ҳамда арзон пиар ортидан қувишни бас қилишларини сўраймиз".

 

Киритилди: 17:23 01.12.2020. Ўқилди: 2254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!