Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

ИИББ ва Миллий гвардия Тошкент бозорлари атрофидаги ҳудудларни тартибга келтиришга киришди

ИИББ ва Миллий гвардия Тошкент бозорлари атрофидаги ҳудудларни тартибга келтиришга киришди

«ИИББ: халқ билан мулоқот (Тошкент)» гуруҳига бир вақтнинг ўзида фуқаролардан пойтахтдаги йирик бозорлар атрофидаги йўллардаги ҳаракатни тартибга келтириш бўйича бир нечта мурожаат келиб тушди.

Хусусан, норозиликлар «Тошкент ипак йўли» («Абу-Сахий»), «Ўрикзор», «Фарҳод», «Қўйлиқ», «Юнусобод» ва бошқа бозорлар яқинидаги ҳаракатларга тааллуқли эди. Одамлар ўз мурожаатларида бозордагилар автомобилларини икки, ҳаттоки уч қатор қилиб қолдиришлари ва уларни деб автобуслар бекатга яқинлаша олмасликларидан норози бўлмоқда. Пиёдалар ҳам пиёдалар йўлакчасигача 200-300 метр юришга эриниб, йўлни хоҳлаган жойларидан кесиб ўтиб, авариявий ҳолатни келтириб чиқармоқда.

Шанба, 25 май кунидан бошлаб Тошкентнинг барча йирик 14 та бозорлари яқинида ЙПХ, ППХ ходимларидан ва Миллий гвардия ходимларидан ташкил топган қўшимча гуруҳлар хизмат олиб бормоқда.

Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтган пиёдалар, йўл четида ва ер ости йўлакларда ноқонуний савдо билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан чоралар кўрилмоқда.

Бундан ташқари, фуқароларга қуйлайлик яратиш мақсадида бозорлар яқинида кўп қаватли автотураргоҳ ёки бозорга келадиган автомобилларни ўртача сонини сиғдира оладиган тўловли тураргоҳлар қуриш бўйича бир қатор таклифлар тайёрланмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари патруль олиб борадиган кунларда тартиб даражаси ошмоқда.

«Ижтимоий тармоқларда хорижий шаҳарлар йўлларидаги тартиб акс этган сурат ва видеоларни тарқатишганда бирор ким ўйлаб кўрармикан: нима сабабдан уларда тартиб бор-у, бизда йўқ? Жавоб эса равшан — уларда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш мумкин эмас. Бу эса инсон маданияти ва кўрган тарбиясини акс этади. Уларда бозор, мактаб, болалар боғчаси дарвозаси, офис эшиги яқинига автомобилни тақаб ҳайдаб келиш ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмайди. Чунки улар ўзларига қулай жойда машина қолдириш бошқалар учун ноқулайлик туғдиришини билишади», — дейилади ИИББ хабарида.

Киритилди: 09:53 28.05.2019. Ўқилди: 2041 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!