Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

IATA раҳбари Ғарбни Россия орқали парвозларни қайта тиклашга тайёрланишга чақирди

IATA раҳбари Ғарбни Россия орқали парвозларни қайта тиклашга тайёрланишга чақирди

Ғарб давлатлари Россия ҳаво ҳудуди орқали парвозларни қайта тиклашга тайёргарлик кўришлари керак, деди Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) бош директори Уильям Уолш.

"Биз Россия ҳаво ҳудудини очиш ҳақида ўйлашимиз керак", - дея Уолш сўзларини келтиради The Telegraph.

Унинг қайд этишича, Россия ва Украина ҳаво ҳудуди орқали парвозларни тақиқлаш Европа осмонида самолётларнинг тўпланишига олиб келди ва авиакомпаниялар учун катта муаммога айланди.

IATA раҳбарининг қўшимча қилишича, Россия ҳаво ҳудудининг очилиши Украина можароси тугамагунча содир бўлмаслиги керак.

Киритилди: 01:09 07.12.2022. Ўқилди: 2330 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!