Бугун 2 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ҳусийлар БМТ ходимларини Исроилга жосуслик қилгани учун жиноий жавобгарликка тортиш ниятида

Ҳусийлар БМТ ходимларини Исроилга жосуслик қилгани учун жиноий жавобгарликка тортиш ниятида

Яманда БМТ миссиясининг ҳибсга олинган ходимлари 2025 йил августида Исроил ҳаво ҳужумига алоқадорликда гумон қилиниб судланади.

Бу ҳақда Ҳусийлар бошчилигидаги ҳукумат ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Абдел Воҳид Абу Рас Reuters агентлигига маълум қилган.

"Хавфсизлик хизмати томонидан кўрилган ҳаракатлар тўлиқ суд назорати остида амалга оширилди. Ҳар бир кўрилган қадамдан прокуратурага хабар берилди", - деди у.

Унинг қўшимча қилишича, бу жараён ўз якуни сари бораётганига ишонч ҳосил қилиш мумкин, бу эса суд жараёнлари ва суд қарорларидан кейин келади.

18 октябрь куни ҳутийлар Яманда БМТ ходимларини жосусликда айблаб, ҳибсга олишди. БМТ маълумотларига кўра, "Ансор Аллоҳ"нинг қуролланган аъзолари олдиндан огоҳлантирмасдан қароргоҳга кирган. Яманнинг 11 фуқароси сўроқдан кейин қўйиб юборилди. Шу билан бирга, ҳутийлар 20 нафар ходимни, жумладан, 15 нафар хорижий фуқароларни ушлаб туришда давом этдилар, бироқ бироз вақт ўтиб уларни қўйиб юборишди.

Киритилди: 09:30 01.11.2025. Ўқилди: 930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!