Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

«Ҳурмат тили» — Эрон АҚШ билан келишувга эришиш йўлини маълум қилди

«Ҳурмат тили» — Эрон АҚШ билан келишувга эришиш йўлини маълум қилди

Эрон ТИВ раҳбари Аббос Аракчи Ислом Республикаси америкаликларни эмас, балки АҚШнинг сиёсатини душман деб билишини маълум қилди.

«Биз америкаликларни душман деб ҳисобламаймиз, биз АҚШнинг Эронга нисбатан олиб бораётган сиёсатини душманона деб биламиз. Қачонки бу душманлик тўхтатилса, биз, эҳтимол, муносабатларнинг бир оз бошқача форматини кўриб чиқишимиз мумкин», — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Эрон дипломатияси раҳбарининг таъкидлашича, Эрон халқи «ҳурмат тилида» гапиради — бу АҚШ билан келишувга эришишнинг ягона йўлидир.

Киритилди: 19:39 20.02.2026. Ўқилди: 429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!