Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

«Ҳудудий электр тармоқлари» ходимларига нисбатан 25 та жиноят иши қўзғатилди

«Ҳудудий электр тармоқлари» ходимларига нисбатан 25 та жиноят иши қўзғатилди

1 август ҳолатига кўра, прокуратура «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ корхоналари ходимларига нисбатан 25 та жиноят иши қўзғатди. Дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича 1,9 млрд зарар етказилган, дея хабар қилди Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) ва Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзнефтгазинспекция) томонидан қонунбузилишларни аниқлаш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Жиноят ишлари Ўзбекистон Жиноят кодексининг «талон-тарож қилиш», «фирибгарлик», «электр, иссиқлик энергияси, газ ва сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш»,"мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш", «сохталаштириш» ва бошқа моддалари бўйича қўзғатилган.

Энергетика тизимидаги корхоналарининг айбдор шахсларига нисбатан озодликдан маҳрум этиш (3 киши), ахлоқ тузатиш ишлари (2 киши), жарима (1 киши) ва бошқа жазо чоралари тайинланди.

Ҳозирги вақтда етказилган зарардан 116,3 млн сўми «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ корхоналарининг ҳисоб-рақамларига қайтарилган. Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 21,1 млн сўм миқдорида зарар етказганлик ҳолати бўйича Зирабулоқ магистрал газ тармоғи бошқармасининг 2 нафар ходимига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 06:45 22.08.2019. Ўқилди: 1218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!