Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳомиладор келинойисини пичоқлаган йигитга қандай жазо тайинланди?

Ҳомиладор келинойисини пичоқлаган йигитга қандай жазо тайинланди?

12 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биносида ҳомиладор келинойисини пичоқлаган 21 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Унга ЖКнинг бир қатор моддалари билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди, деб хабар бермоқда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати.

Хотин-қизлар қўмитаси ўз ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлган қайни укаси томонидан 16 марта пичоқ урилган ҳомиладор аёлнинг суд жараёнида жамоатчи ҳимоячи сифатида иштирок этаётгани ҳақида аввал хабар берганди.

Юз берган ҳодиса оқибатлари мудҳиш тугаши мумкин эди, бироқ беш соатлик жарроҳлик амалиёти аёлни ҳаётга қайтарди, мўъжиза билан она ҳам ҳомила ҳам сақлаб қолинган. Шу кунларда аёл фарзандини дунёга келтиради , дейилади хабарда.

Киритилди: 18:05 12.02.2019. Ўқилди: 2310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!