Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳожатхоналарни ювишдан бош тортган аскар хизматнинг иккинчи кунида вафот этди

Ҳожатхоналарни ювишдан бош тортган аскар хизматнинг иккинчи кунида вафот этди

Россиянинг Белгород шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ставрополлик аскар хизматнинг иккинчи кунида вафот етди. Бу ҳақда Lenta.Ru нашри хабар бермоқда.

Бахтиз ҳодиса 29 ноябр куни содир бўлган.

Вафот етган аскарнинг онасининг сўзларига кўра, 28 ноябр куни 19 ёшли ўғли Белгороддан казармага етиб келган. Ўша куни у уйига ўзини ҳожатхона тозалашга мажбурлашгани, бироқ бундан бош тортгани ҳақида мактуб юборади. Кечқурун эса йигитча "зиддият келиб чиққани ва уни гаплашиб олиш учун" чақиришганини овозли хабар қилиб жўнатади.

29 ноябр куни аскарнинг уйидагиларга қўнғироқ қилган бошлиғи унинг ўлганини айтади. Ҳарбийнинг сўзларига кўра, у тонгги машғулотлар пайтида ўзини ноқулай ҳис қилган. Тез ёрдам бригадаси чақирилган, бироқ улар ҳеч нарса қила олмаган.

Нашрнинг айтишича, ҳозирда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Собиқ Иттифоқ даврида ҳарбий хизматда норасмий "дедовщина" тартиби бўлган. Бунга кўра хизматга олдинроқ келганлар кейинроқ келганларни турли хил бемаъни буйруқлар, ўзининг ўрнига ҳожатхонани тозалатиш, оёқ кийимини ювиб қўйиш каби ишлар билан нафсониятига теккан. Оқибатда икки томон ўртасида жанжал келиб чиққан, баъзида бундай жанжаллар кимнингдир ўлими билан ҳам тугаган. Иттифоқ тарқалиб кетганидан кейин баъзи собиқ совет мамлакатлари армияларида мана шу тартиб сақланиб қолгани ҳақида гапиришади. Юқоридаги воқеа ҳам айни шу тартиб натижаси бўлиши мумкин.

Manba: sof.uz

Киритилди: 06:41 04.12.2019. Ўқилди: 6634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!