Ҳиндистон жанубидаги Телангана штатидаги кимё заводида юз берган портлаш қурбонлари сони 34 кишига етди.
Бу ҳақда ANI НИ агентлиги полицияга таяниб хабар бермоқда.
Аввалроқ 10 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Ўнлаб ярадорлар шифохонада қолмоқда. Штат ҳукумати воқеа юзасидан тергов ўтказишни буюрди.
Sigachi Industries заводида портлаш душанба куни эрталаб содир бўлган. Бу саноат биносининг қулашига ва катта ёнғинга олиб келди. Ҳодиса жойида вайроналарни тозалаш ишлари давом этмоқда.