Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистонда сув тошқини туфайли 160 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда сув тошқини туфайли 160 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Ассам ва Бихар шаҳарларида кучли муссон ёмғирлари оқибатида келиб чиққан сув тошқинида камида 166 киши ҳалок бўлди, бу ҳақда «ТАСС» хабар қилади.

кўрган.

Айни вақтгача маълумотларга кўра Бихарда 102, Ассамда 64 киши ҳалок бўлгани қайд этилган. Шунингдек, бир қанча одам бедарак йўқолган.

Сув тошқинлари июль ойи бошида бошланган эди, ҳозирда, сув тобора камайиб бормоқда, бироқ бу бир неча ҳафта давом этиши мумкин. Бихардаги сув тошқинида 7,2 миллиондан ортиқ киши ва Ассамда 3,8 миллиондан ортиқ киши ушбу чегара зонасида қолмоқда.

Шунингдек, момақалдироқли кучли муссон ёмғирлари туфайли чақмоқ уриши ҳам одамларнинг ўлимига сабаб бўлган. Таъкидланишича, шимолий Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида сўнгги 24 соат ичида камида 32 киши чақмоқ уришидан ҳалок бўлган, яна 13 киши тан жароҳати олган.

Ушбу маълумотларга кўра, энг кўп қурбонлар Канпур ва Фатехпур шаҳарларида — ҳар бири беш кишидан. Давлат ҳукумати қурбонлар ва қурбонларнинг оилаларига ёрдам бериш тўғрисида эълон қилди.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 20:06 22.07.2019. Ўқилди: 1082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!