Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги Махараштра штатида автобус ва мотоциклнинг ҳалокатга учраши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳатланди.
Бу ҳақда журналистларга вилоят полицияси маълум қилди.
Автобусда 35 киши бўлган. Ҳайдовчи мотоцикл билан тўқнашувдан қочишга уринганидан кейин автобус ағдарилиб кетган. Жабрланганлар маҳаллий шифохонага етказилган. Улардан баъзиларининг аҳволи оғир.
Ҳиндистон йўл-транспорт ҳодисалари сони бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Автомобиль транспорти вазирлиги маълумотларига кўра, 2013-2024 йилларда республиканинг 1,53 миллионга яқин аҳолиси автоҳалокат қурбони бўлган. Ўлим кўрсаткичининг бундай юқори бўлишига йўллардаги транспорт зичлиги, сифатли инфратузилманинг йўқлиги, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиш даражасининг пастлиги ва бошқа омиллар сабаб бўлмоқда.