Ҳиндистон Россия Федерациясига Ғарб санкциялари билан тақиқланган чекланган муҳим технологияларни етказиб бериш ҳажмини оширди.
Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Ҳиндистон экспорт ҳажми Москва учун Хитой экспортидан кейин иккинчи ўринга чиқди.
Шу фонда АҚШ ва Европа давлатлари расмийлари санкцияланган экспортни бостириш қийинлигини қайд этишмоқда. Ҳиндистоннинг микрочиплар, схемалар ва дастгоҳлар каби маҳсулотлар экспорти апрель ва май ойларида 60 миллион доллардан ошди, бу жорий йилнинг ўтган ойларига нисбатан икки баравар кўп. Июль ойида у 95 миллион долларга кўтарилди, деди расмийлар Bloombergга анонимлик шарти билан.
Россия Федерациясига санкцияланган товарларни етказиб бериш ҳажми бўйича Ҳиндистондан фақат Хитой олдинда. Ғарб расмийларининг таъкидлашича, тақиқланган технологияларнинг деярли бешдан бир қисми Россия ҳарбий-саноат мажмуасига Ҳиндистон орқали киради.
Санкциялар туфайли иккиламчи мақсадларда фойдаланиладиган буюмларнинг аксариятини бевосита Россияга экспорт қилиш тақиқланган, шунинг учун Москва уларни учинчи давлатлардан, баъзан эса Ғарб фирмаларининг турли шўъба корхоналаридан ёки воситачилар тармоғи орқали сотиб олади.