Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ҳазрати Умар нега йиғлади?

Ҳазрати Умар нега йиғлади?

Мадинага тижоратчилар карвони келди. Уларнинг ичида аёллар ва болалар ҳам бор эди.

Умар розияллоҳу анҳу Абдураҳмон ибн Авфга: «Бу кеча уларга қўриқчилик қиласизми?» дедилар. Кеч кирди. Аллоҳ фарз этган намозларини ўқишди. Шунда ҳазрати Умар бир гўдакнинг йиғисини эшитиб, у томон юрдилар. Унинг онасига: «Аллоҳдан қўрқ, болангга яхши қара», деб  ўз ўринларига қайтдилар. Аммо йиғи овози яна қайталади. Яна: «Аллоҳдан қўрқ ва болангга яхши қара», дедилар-да жойларига қайтдилар. Туннинг охирида яна унинг йиғисини эшитдилар. Онасига бориб: «Ҳайф сенга, яхши она эмас экансан! Ўғлингга нима бўлди, кечадан бери тинчимайди?» дедилар. Онаси у кишини мўминларнинг амири эканликларини билмай: «Эй Аллоҳнинг бандаси, у кечадан бери мени безор қилиб юборди, мен уни кўкракдан чиқаришга мажбурлайман, у эса унамайди», деди.

Умар розияллоҳу анҳу: «Нима учун?» деб сўрадилар.

У деди: «Чунки Умар фақат кўкракдан чиққан болаларгагина нафақа белгилайди (яъни фарзандлари кўкракдан чиққан оталаргагина ҳақ беради).

Умар розияллоҳу анҳу: «Бунинг ёши нечада?» дедилар.

У: «Мана шунча ойлик», деб айтди.

Умар розияллоҳу анҳу эса: «Эсиз, унақа шошмагин», дедилар-да, бомдод намозини ўқидилар. Йиғининг кучлилигидан қироатлари одамларга яхши эшитилмади. Шунда салом бериб дедилар: «Эй бахтсиз Умар, қанча мусулмон фарзандлари ҳалок бўлди...» Сўнг бир жарчига: «Гўдакларингизни кўкракдан чиқаришга шошилманглар. Биз Исломда туғилган ҳар бир гўдак учун (ҳақ) белгилаймиз», деб нидо қилишга буюрдилар. Бу билан ҳамма томонга чопар юборилди.

Абу Умар тайёрлади.

Киритилди: 09:55 20.01.2020. Ўқилди: 3458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!