Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳазорасп туманидаги кийим-кечак дўконларида катта ёнғин бўлди

Ҳазорасп туманидаги кийим-кечак дўконларида катта ёнғин бўлди

Бугун, 14 декабрь куни соат 03:03 да Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, "Боғдор" МФЙ, Э.Гаязов кўчасида жойлашган енгил типдаги конструкциядан ясалган кийим-кечак дўконларида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 13 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:07 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:50 да ўраб олинган ва соат 05:00 да бартараф этилди.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: Бугун 08:50. Ўқилди: 286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!